Маротта: "Челси" биз билан музокара олиб боришни истамади"

Mirjalol Normatov
23 авг 2020
"Интер" спорт директори Жузеппе Маротта клуб нима сабабдан Оливье Жируни "Челси"дан трансфер қила олмагани сабабини айтди.

"Челси" биз билан музокаралар олиб боришни истамади. Бундай ҳолатда футболчиларни олиб келиш қийин бўлади. Албатта, биз ҳам ҳаракат қилдик. Шунчаки, "Челси"ни ҳатто музокара ўтказишга ҳам кўндира олмадик", - деди Маротта.

Қайд этиш керак, ёзда "Интер" Николо Барелла, Ромелу Лукаку, Маттео Политано каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia