UZ

Марокаш – ЖЧда чорак финалга чиққан тўртинчи Африка терма жамоаси Янгиликлар

Марокаш – ЖЧда чорак финалга чиққан тўртинчи Африка терма жамоаси

Қатардаги мундиал 1/8 финалида Марокаш ТЖ мусобақа фаворитларидан бири бўлган Испанияни пенальтилар сериясида енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

Марокашликлар мусобақанинг чорак финалига чиққан тўртинчи Африка терма жамоасига айланди. Бунгача Камерун (1990), Сенегал ҳамда Гана (2010) ушбу натижага эришган.

Шунингдек, Валид Реграги ЖЧда 1/4 финалга чиққан илк африкалик мураббий бўлди. 47 ёшли мутахассис 2022 йил сентябридан бери Марокаш ТЖда ишламоқда. Уларни олдинда 10 декабрь куни Португалияга қарши баҳс кутмоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика