UZ

Сўнгги янгиликлар

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  0 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  5 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Марлон: "Финал баҳси фаолиятимдаги энг муҳим учрашув бўлади" Янгиликлар

Марлон: "Финал баҳси фаолиятимдаги энг муҳим учрашув бўлади"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси аъзоси Марлон сайтимизга интервью берди.

"Барча табриклар учун миннатдорчилик билдираман. Менинг фикримча, бугун жуда қийин баҳс бўлди. Украина анча жиддий қаршилик кўрсата олди, аммо шунга қарамай биз ўйинга қайта олдик ва "камбэк" амалга оширдик. Ўйин давомида ўзимизнинг кучли жиҳатларимизни ишга солишимиз керак бўлди. Жамоа ўзининг тўлиқ салоҳиятини кўрсата олмаган бўлса ҳам, бугунги ўйинимиз финал йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлди. Биз кейинги босқичга ўтганимиздан хурсандмиз. Украина терма жамоаси кучли жамоа эканлигини исботлади. Биз бугун уларга қарши анча қийналдик. Кейинги баҳс бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим учрашув бўлади. Қаршимизда иккита кучли терма жамоа бор. Аргентина билан битта қитъадан жой олганмиз ва улар қанчалик кучли эканлигини биламиз. Франция эса жуда барқарор ва ишончли ўйин намойиш этиб келмоқда. Биз финалга тайёрмиз", - дея фикр билдирди Марлон.



Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика