

"Менимча, "Вильяреал"да етарлича имконият бор. "Реал" бу "Реал, бироқ "Вильяреал"ни ҳам менсимаслик ярамайди. Чунки у ҳам ҳудди "Реал"дек биринчи уч ўйинни ғалаба билан якунлади.
"Реал" ҳозирча оптимал ўйинини намойиш эта олаётгани йўқ, бироқ бу факт уни янада хавфлироқ эканини билдиради. Ишонинг, бу жамоа исталган мусобақада, исталган жамоани тор-мор келтиришга қодир", деди Сенна.



