Марко Верратти ПСЖ билан шартномани узайтиради

Alisher
15 фев 2022
Ярим ҳимоячи Марко Верратти ПСЖ билан шартномани узайтиришга яқин.

Ярим ҳимоячининг амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилда якунига етади, аммо у янги шартнома имзоламоқчи. Томонлар бу борада музокаралар олиб боришмоқда.

Верратти жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

29 ёшли италиялик футболчи Париж клубидан 2012 йилдан бери ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/adriangrenier