Марко Вератти Райоланинг "тузоғига" тушди!

ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вераттининг агенти ўзгарди.


Марко Вератти машҳур агент Мино Райола билан ҳамкорлигини бошлаганини маълум қилди.

Бундан аввал Вераттининг агенти сифатида Донато Ди Кампли ишлаганди. Вератти инстаграмдаги саҳифаси орқали Камплига миннатдорчилик билдирди.

Марко Вераттига "Барселона" жамоаси жиддий қизиқиш билдираётганди. Шунингдек, Вераттининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳам бефарқ эмас. Мино Райоланинг бир қатор мижозлари охирги пайтларда айнан "Манчестер Юнайтед"дан қуним топишаётганди.

Вератти ҳам МЮни танлайдими?


Манба: Football-Italia