Марко Станоевич: "Насаф" билан янги шартнома борасида ҳали музокара ўтказганим йўқ"

Narzulla Saydullayev
2 дек 2020
Шу йил сўнггида "Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевичнинг шартномаси якунига етади.

Кеча сайтимизда футболчи "Насаф"дан 2021 йилги мавсум учун 1,5 миллиард (150 минг АҚШ доллари) атрофида маош сўрагани ҳақида хабар чиққанди.

Марко Станоевич бу хабарга муносабат билдирди:

"Ҳозирча "Насаф" билан шартномани узайтириш борасида музокара ўтказганим йўқ. Табиийки музокара ўтказилмаганидан кейин қанча маош берилиши ҳақида ҳам гап-сўз бўлгани йўқ. Клуб раҳбариятига мавсумнинг барча ўйинлари тугагач музокара ўтказишга ваъда берганман. Ҳали мавсум тугагани йўқ", - дейди Станоевич.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia