

"У билан умуман гаплашмайман, ҳаммамизнинг ўз ҳаётимиз бор. Майдонда бўлаётгани эса майдонда қолиб кетади.
Златан ўзини доимо энг яхшиси деб ҳисоблаган, бироқ у мен учун яхши савияли ҳужумчи. Ҳа, у кўплаб совринларни ютди, лекин улар унчалик қадрли ва қимматли эмас. Унга катта турнирлар - ЕЧЛ, Евро ва Жаҳон чемпионати каби турнирлардаги совринлар етишмайди.
Ҳа, одамлар уни энг яхшилардан бири бўлган деб эслашади. Лекин у Роналду ва Месси даражасида бўлмаган", - деди Матерацци.



