Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин
19 янв 2025 09:42
Янгиликлар
Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин
ПСЖ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсио клубини ўзгартиришни хоҳламоқда.
Испан Париж клубидаги мақомидан норози. У Ла Лигага қайтишни хоҳлайди. "Реал Сосьедад" ва "Вильярреал" Асенсиога қизиқмоқда. Вильярреал клуби Марко учун курашда фаворит.
ПСЖ Асенсиони 20 млн евро атрофидаги нарх эвазига харид қилиш имконияти билан ижарага беришга тайёр. Испан жорий мавсум парижликлар сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этди. Марко Испанияда "Мальорка", "Эспаньол" ва "Реал" шарафини ҳимоя қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар