Маркизио: "Бензема 2010 йилда "Ювентус"га ўтишга яқин эди"
27 мар 2021 09:00
Янгиликлар
Маркизио: "Бензема 2010 йилда "Ювентус"га ўтишга яқин эди"
"Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио "Реал" форварди Карим Бенземанинг 2010 йилда "кекса синьора" сафига ўтишга яқин бўлгани ҳақида айтди.
"Ҳа, бу ҳақиқат, Бензема "Ювентус"га ўтишга яқин эди, ўша йили Чиро Феррара мураббий бўлганди.
У билан "Реал"да ҳаммаси ҳам ўхшамади, клуб у ёки Гонсало Игуаиндан бирини сотишни аниқлаб олиши керак эди. Якунда иккиси ҳам қолди, бир неча йиллар ўтиб Игуаин "Наполи"га ўтди. Карим ҳақиқатдан ҳам ёзда "Ювентус"га ўтишга жуда яқин эди, аммо афсуски бу амалга ошмади. Аммо бу рўй бериши мумкин эди", - дейди Маркизио.
33 ёшли Бензема "Реал" сафида умумий 545та ўйинда майдонга тушиб, 272та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар