

"Ҳозир ПСЖдан кетиш ҳақида ўйламаяпман, ҳозирда бундай режалар менда йўқ. Агар фаолиятимнинг қолган қисмини шу ерда ўтказиш имконияти бўлса - мен розиман! Мен Парижда бахтлиман", - дейди Маркиньос.
ПСЖ айни дамда 27 ёшли жамоа сардори билан шартномани узайтиришни муҳокама қилмоқда. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Маркиньос 2013 йилдан бери ПСЖда ўйнайди. У парижликлар таркибида барча мусобақаларда 359та ўйин ўтказган.



