Маркиньос фаолиятини ПСЖда якунлашни хоҳлайди

Alisher
17 дек 2021
ПСЖ режаларига бразилиялик ҳимоячи Маркиньос билан хайрлашиш кирмайди.

Бу ҳақда француз клуби спорт директори Леонардо хабар бермоқда.

"Маркиньос доимо биз билан қолади. У кетиш ҳақида умуман ўйламайди", - дейди бошқарувчи.

Спорт директори футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокаралар кетаётганини қайд этди. Амалдаги шартнома 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Бразилиялик 2013 йилдан бери ПСЖда ўйнайди. У умумий ҳисобда жамоа таркибида 342та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол ва 9та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano