

Унга “Манчестер Сити“ қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, Эдерсон клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг «шаҳарликлар» сафини тарк этиши мумкин. “Ман Сити“дагилар эса 33 ёшли дарвозабонни Эдерсонга ўринбосар сифатида кўришмоқда.
Аввалроқ, Каталония клуби тер Стеген билан хайрлашишга тайёр эканликларини маълум қилганди. Унинг “Барселона“ билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



