

Навбатдаги Мадрид дербиси Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида бўлади.
"Реал" жуда кучли жамоа ва биз билан ўйинда улар етакчи ҳисобланади. Бундан ташқари, уларнинг муҳим футболчилари яна сафга қайтди. Ҳеч ким бундай кучли жамоага қарши ўйнашни истамаса керак. Биз ҳам шу фикрдамиз. Кураш томошабоп бўлиши аниқ" - дейди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув 14 апрелда, жавоб ўйини эса 21 апрельда бўлиб ўтади.



