

"Мен тетикман, кайфиятим яхши. 31 ёшда терма жамоада ўйнаш нормал ҳолат, бунда ғайритабиийлик кўрмаяпман.
Умид қиламанки, Италия жаҳон чемпионатига йўл олади, жамоа бунга лойиқ. Улар қандай қилиб плей-оффда қолиб кетганини билмайман, лекин жамоа мундиалга йўл олиши мумкин.
Манчини билан суҳбатлашдик, ҳаммаси кўнгилдагидек. Мен унинг қўл остида дебют қилганман. Умид қиламанки, бир кун келиб унинг жамоасида фаолиятимни якунлайман", - деди Балотелли.



