Марез "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмоқчи

Aslanov Jasurbek
13 июл 2018
"Манчестер Сити" янги футболчиси Рияд Махрез янги мавсумда қандай мақсадларни олдига қўйганини айтиб берди.

"Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида 1/4 финалдан кейинги босқичга ўтишга уринмоқда. Бу клубнинг бир қисми бўлмоқчиман, шу сабабли "шаҳарликлар" сафига ўтдим. Чемпионлар лигаси - катта клублар турнири. "Сити" айнан шундай, уларда ғалаба учун ҳамма нарса бор. Гвардиола - кучли мураббий, у кўплаб совринлар ютган. "Манчестер Сити"да муваффақиятга эришиш учун боримни бераман" - дейди Марез.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC