Марез "Лестер Сити"нинг мавсумолди йиғинида иштирок этмади, у тез орада бошқа клубга ўтади

Aslanov Jasurbek
10 июл 2018
"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Рияд Махрез "Манчестер Сити"га ўтишга яқин турибди.

27 ёшли футболчининг трансфери шу ҳафтада эълон қилинади. "Шаҳарликлар" футболчи учун 60 млн. фунт сарфлайди.

Жазоирлик "тулкилар"нинг Францияда бошланган мавсумолди йиғинида иштирок этмаяпти. "Лестер" футболчига уйда қолиб, формасини ўзи ушлаб туришига рухсат берди.

"Лестер" январда футболчини "Сити"га сотмади. Марез бундан хафа бўлиб, машғулотларга чиқмай қўйди ва клуб томонидан 240 минг. фунт жаримага тортилди. Кейин у таркибга қайтди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph