Марез: "Ҳар учрашувдан олдин Раньери "Лестер" футболчиларига 5 та сўз айтади"

Aslanov Jasurbek
2 май 2016
"Лестер" ярим ҳимоячиси Рияд Марез "тулкилар" устози Клаудио Раньери феъли ҳақида сўзлаб берди.

"Одатда Раньери хотиржам ва хазиллашишимизга имкон беради, ўзи ҳам кулдириб туради. Аммо Клаудио "Ньюкасл"га қарши баҳснинг биринчи бўлимидан сўнг умуман ўзгариб қолганди. Ўшанда у бизга бақирган. Умуман олганда, мураббиймиз кулишни ёқтиради. Раньери машғулотларда жуда қувноқ, аммо учрашувга яқин жиддийлашади. У доимо ўйинга кўпроқ эътибор беришни сўрайди. Унинг асосий устунлиги - баҳсдан олдин бешта сўз айтиши: Ақлли бўлим, чунки сизлар "тулкисиз". Тулки Жазоирнинг тимсолларидан бири" - дейди Марез.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe