"Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Тўп қандай дарвозага кирмагани тушунмай қолдим", - деб гап бошлади Мифтахутдинов.
- Вадим Абрамовнинг йўқлиги жамоага таъсир қилдими?
- Ўйинни кўрдинглар, жамоа унинг учун ҳам ўйнади. Айтганимдек вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд берди.
- Вазиятлардан фойдалана олмаслик нима билан боғлиқ?
- Балки футболчилар шошишгандир, ортиқча ҳаяжон туфайлидир балки. 2 метрдан қандай дарвозага гол ура олмаслик мумкин ҳайронман.
- "Нефтчи"дан қандай ўйин кутгандингиз?
- Улар асосан қарши ҳужумда ўйнашга уринишди. Учта ҳужумчини майдонга туширишди. Узун паслар кўп бўлди. Биздан омад юз ўгирди.
- Маъмур Икромов 2:6дан сўнг бугун ҳам бир нечта хатоларга йўл қўйди.
- У ҳимоячиларни хатосини тўғрилаш учун хатога йўл қўйди. Дарвозабонимиз вазиятни тўғри баҳолай олмади. Бошқа хатоларга йўл қўймади деб ўйлайман.
Нарзулла Сайдуллаев