UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  1 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  3 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  71 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  225 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  18 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  6 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

Марат Бикмаев: "Хориж йиғини фойдали бўлди" Янгиликлар

Марат Бикмаев: "Хориж йиғини фойдали бўлди"

Тошкентнинг Локомотив жамоаси куни-кеча Бирлашган араб амирликларидаги йиғинни якунлаб, юртимизга қайтиб келди. Шундан сўнг хориж йиғини ҳақида Марат Бикмаевнинг фикрларига қизиқдик.
- Албатта мазкур хориж йиғини фойдали бўлди дея оламан. Шароитлар ажойиб. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб борилди. Жисмоний тайёргарлик ва тактик жиҳатлар устида ишладик. Менимча мураббийлар ўйлаган режаларини амалга оширди.

- Жароҳатлар сабабли охирги икки йилдан буён қишки йиғинларда иштирок эта олмай келаётгандим. Худога шукур ҳозир ҳаммаси мен учун яхши. Оғриқлар ортда қолди ва бутун эътиборимни спорт формамни тиклашга қаратганман. Бунинг учун кўпроқ ишлаш керак. Расмийлар ўйинлар бошланишига оз қоляпти, умид қиламанки яна аввалги даражамга қайтишга улгураман.

- Назорат учрашувлари ҳақида нима дейишим мумкин? Таркибимиз янгитдан шаклланиб бораётгани сабабли ҳам йигитлар бир-бирларини ҳали тўлиқ тушуниб кетишмаган. Қолаверса мураббийлар ҳар бир ўйинга аралаш таркибни майдонга туширди. Ҳаммага имконият берилди. Шу орқали кимнинг нимага қодир эканлигини кўздан кечириб олишди.

- Ҳа, бу йил таркибда сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Виктор Карпенко, Садриддин Абдуллаев, Фарҳод Тожиев каби ўйинчилар жамоа билан хайрлашди. Албатта уларнинг тажрибаси юқори эди. Ўрни билинса керак. Лекин ҳозир таркибимиздаги ўйинчиларнинг ҳам иштиёқи юқори эканлиги кўриниб турибди. Масалан ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Нефтчида ўтказган Сардор Мирзаев билан Раҳмонов БААдаги йиғинда шахсан менда яхши таассурот қолдирди. Шунингдек Санжар Шоаҳмедовнинг ҳам олий лигада яхшигина тажриба орттирганлиги кўриниб турибди.

- Кўрикда бўлган легионерлар тўғрисида ҳам фикрларим ижобий. Бразилияликлар барибир ажралиб турди. Менимча жамоамизга ёрдам бера олади. Лекин барибир якуний хулосани мураббийлар штаби ҳал қилади.

- Энди 23 январдан яна Тошкентда йиғиламиз ва менимча феврал ойида яна хорижда йиғин ташкил этилади. Фақат бу сафар Туркияга борилса керак - дейди Марат Бикмаев.


Исломбек Рустамбеков.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика