Марат Бикмаев футболчилик фаолиятини тугатмоқда
14 окт 2023 11:39
Янгиликлар
"Ҳар бир нарсанинг боши бўлгани каби охири ҳам бор. Футболчи фаолияти ҳам шундай. Бу - ҳаёт қонуни.
20 йилдан зиёд профессионал футбол мевасини тотган моҳир ҳужумчи Марат Бикмаев футбол билан хайрлашмоқда.
Эртага, 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Юниред" баҳси Бикмаев учун катта футболдаги охирги расмий ўйин бўлади.
Бу ўйин юбилей сифатида тарихга киради. Негаки Марат эртага "Локо" сафида 200-учрашувини ўтказади.
Барча футбол ишқибозларини мавсумнинг ёпилиш ўйини, шу билан бирга Марат Бикмаевнинг хайрлашув учрашувига таклиф этамиз", – дейилади "темирйўлчилар" расмий саҳифасида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар