UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Испания Кубоги. "Алькояно" - "Реал Мадрид" 2:1, "Реал" турнирни тарк этди  0 07:15Зидан мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 07:15Бундеслига. "Аугсбург" - "Бавария" 0:1  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Астон Вилла" 2:0  0 03:32Испания Кубоги. "Реал" кутилмаганда турнирни тарк этди  41 03:10АПЛ. Кавани ва Погба яна қутқарувчи ролида: МЮдан сафарда камбэк ва яна пешқадамлик  41 02:58"Ювентус" - Италия Суперкубоги соҳиби!  8 02:25Германия. "Бавария" ва "Лейпциг"да кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:10Расман: Миркомил Локаев - "Андижон" футболчиси  2 00:57АПЛ. "Манчестер Сити" марказий баҳсда қийин ғалабага эришди  15 00:29Испания Кубоги. "Алькояно" - "Реал". Асосий таркиблар маълум! Лунин 3 йил деганда "Реал"да дебют қилади!  5 00:20АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  18 00:04Италия Суперкубоги. "Ювентус" - "Наполи". Асосий таркиблар маълум!  10 23:53Расман: Фозил Мусаев - "Турон" футболчиси!  26 23:43Германия. "Аугсбург" - "Бавария" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди  1

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман" Янгиликлар

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман"

"Женоа" матбуот хизмати бош мураббий Роландо Мараннинг Италия Кубоги доирасида "Сампдория" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини маълум қилди.

- Ғалаба жуда ёқимли бўлди, чунки оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз. Якшанба кунги ўйиндан кейин айтганимдек, биз иккинчи давра учун илк тамал тошини қўйишни бошладик. Келаси йили, яъни, мавсумнинг иккинчи ярмида биз шундай ўйин кўрсатишимиз керак. Футболчиларнинг миясини тозалаб, уларнинг ҳаракатларига агрессивлик қўша олдик.

Йигитларнинг руҳий жиҳати борасида кўпроқ ишлаш керак, чунки улар майдонга тушганида шундай ўйин кўрсатиши лозимки, барча хайрон қолсин. Бу борада кўп ишлар қилдик.

Оғир дамларни ўтказаётган жамоа футболчиларига осон эмас, шундай бўлса ҳам йигитларим биринчи бўлимни ёмон ўтказмади. Аммо иккинчи бўлимдаги ўйинни инобатга оладиган бўлсак, дербида муҳим ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. 

- Танаффусда футболчиларга мотивация бериш қийин бўлмадими?
- Қийин бўляпти. Кетма-кет мағлубиятлар уларни сиқилтириб қўйган. Футболчилар қийналаётган жиҳатлар бўйича ёрдам беришга, маслаҳатлашишга доим ҳаракат қилиб келганман. Бироқ барибир барчаси футболчиларнинг ижодкорлигига, маҳоратига ҳам боғлиқ. Йигитларни табриклайман. Бу улар учун ҳар томонлама ажойиб ғалаба бўлди.

- Таркибда асосан Скамакка кўпроқ гол уряпти. Жамоадаги ҳужумчилар муаммосини бартараф эта олдингизми?
- Бугун анча вақт ўйнамаган Элдорни ҳам таркибга қайтардик. У ўйинга темп бағишлай олди. Бундан хурсандман. У аста-секинлик билан ўсиб боряпти. Биз Элдорни иккинчи даврага яхшилаб тайёрлашимиз керак. Чунки иккинчи даврадан бизда умуман бошқа режалар асосида ўйинни ташкиллаштирамиз. Ўйлайманки, футболчилар бу борада мухлисларга ўзига ҳос сигнал бера олишди.

Рейтинг: +107   

Фикрлар

+11   
27 ноя 00:54:39
Quaresma77
Пандевдан кора Скамакка и Элдор жуфтлиги яхши ойин корсатди
+6   
27 ноя 01:05:09
Tanish_Bilish
Eldor sport kiyimiga ELDOR deb yozdirgani juda yahshi bo'libdi. Chunki O'zbek furbolchisi Italiyada aynan ELDOR bo'lib tanilmoqda. Hudo hohlasa Eldorning orqasida kuchli beshlikka Oston Orinov ham yo'l oladi.
+6   
27 ноя 00:43:56
Рустам-уз
бугун Элдор яхши ўйнади.. бундан жуддаям ҳурсанмиз.. темпни туширма.. шуни унутагин Элдор ҳар қандо ҳолатиндаям биз сани доим қўллаб қувватлаб дуо қиламиз.. санга фақат омад тилиймиза
+4   
27 ноя 09:08:58
Raximjon Abdusalomov
Eldor koʻproq korpusga ishla, trinajorga bor, tezlik bilan balandroq sakrash ustidayam ishla. Ronaldu 70% NBA basketbolchiladan balandroq sakraydi. Levandovski kiboksing bilan shugʻullanadi. Nima demoqchi boʻlganimni tushunding. Biz sen u-n duodamiz
+4   
27 ноя 04:02:24
Fayzulla
Baribir yevropa trenerde futbolchini maxtab ruxlantirib qoyadi , yaxshi trner ekan
+4   
27 ноя 01:29:04
Man U
Биз Элдорни иккинчи даврага яхшилаб тайёрлашимиз керак. Чунки иккинчи даврадан бизда умуман бошқа режалар асосида ўйинни ташкиллаштирамиз. Ўйлайманки, футболчилар бу борада мухлисларга ўзига ҳос сигнал бера олишди. Демак Элдорни олишини сабаби хужумкор тактикада ўйнамоқчи бу тренер. Қойилл!
+4   
27 ноя 01:11:12
TERMIZ TUMANI NAMUNA
RESPECT GENOA
+4   
27 ноя 00:57:08
Dilshod Mustafayev
Аста секин командага мослашаяпти.Хали хаммаси олдинда.
+4   
27 ноя 00:45:11
Fc Milan20
Maran, kallang ishlasa Eldor bilan Scamaccani maydonga bir vaqtda tushur va hujumkorlikni sal oshir. Ikkovi A seriyani portlatib yuboradi. Ikkalasini o'yin uslubi bir-biridagi kamchiliklarni to'ldiradi hamda yutuqlarini birlashtiradi. A seriyada bitta hujumchi bilan gol urib bo'lmaydi. Pandev endi qarib qolgan. Undan foyda kamroq.
+4   
27 ноя 00:40:38
Liverpool_2005 Milan Baros
Omad! Alloh qo'llasin Shomurodovni
+3   
27 ноя 01:06:57
Falcone
Omad Eldor.Sanga ishonamiz
+3   
27 ноя 01:01:59
кўканг
Мен сал олдинроқ айтувдим-а "РОСТОВ ШОМУРОДОВНИ ЎЗИГА КЕРАГИЧА ХУЖУМЧИ ҚИЛИБ ТАЙЁРЛАДИ ВА ШУ ЎЙИННИ КЎРИБ ЖЕНОА ХАРИДОР БЎЛДИ АНА ЭНДИ ЖЕНОА ЎЗИГА ХОС ХУЖУМЧИ ЯРАТАДИ" хаа мана секиин аста амалга ошяпти менимча а лаббай
+2   
27 ноя 00:50:32
Jamoliddin Egamov
Eldor malades.biz senga ishonamiz!









+1   
27 ноя 09:42:58
FREND UZBEKISTAN
Eldorni foydalilik koefsenti yuqori yevropada asosan shunga etibor beriladi eldorda xarakter bor oxirigacha kurashadi. Hali insholloh gollar urishniyam boshlab yuboradi
+1   
27 ноя 07:22:50
Futbol tv N2
Элдор ҳали ўзини кўрсатади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика