Марадона "Наполи" ва "Реал" ҳозир ўйнашини истайди

Aslanov Jasurbek
28 дек 2016, 10:42
"Наполи" собиқ футболчиси Диего Марадона неаполликларнинг "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи учрашуви ҳаида фикр билдирди.

"Бу учрашувлар буган бўлишини истайман. Гап шундаки, Роналду айни дамда ўзининг энг яхши формасида эмас. Аммо февралда аксинча, у оптимал ҳолатда бўлади. Унинг жамоалари ҳам" - дейди Марадона.

"Реал" ва "Наполи" ўртасидаги биринчи баҳс 15 февраль куни "Қироллик клуби" майдонида бўлади, жавоб ўйини эса - 7 мартда ўтиши режалаштирилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca