

Марадона "Наполи"ни Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида қўллаш учун Мадрид меҳмонхонасига жойлашди. Унинг олдига кўплаб журналистлар келишди, Cope вакили Анхель Гарсия Марадонани уни урганликда айблади.
"Сенга текканим йўқ. Агар сени урганимда, бурунсиз қолган бўлардинг. Агар муштлашув бошланганида, додингни бериб қўярдим" - дейди Марадона.
"Реал" ва "Наполи" ўртасидаги илк баҳс бугун "Қироллик клуби" стадионида бўлади. Жавоб ўйини 7 мартга режалаштирилган.



