Марадона: "Икарди - сотқин ва хатто Батистута даражасига ҳам тортмайди"

Aslanov Jasurbek
27 янв 2017, 16:41
Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини кескин танқид қилди.

"Икарди - сотқин. Инсон дўстиникига кечки овқатга бориб, кейинроқ унинг хотини билан турмуш қура олмайди. Бу ерда гап сотқинлик ҳақида кетяпти. У Макси Лопесга нисбатан қилган иш сотқинликдан бошқа нарса эмас. Бунинг учун футбол ва ҳаётда жазоланади. Майдонда у хатто Батистута даражасига тормайди, ўнта Икарди Батистутадек бўлолмайди" - дейди Марадона.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mediaset