Марадона: "Аргентина терма жамоасининг барча муаммоларини Мессига юклаш нотўғри"

Aslanov Jasurbek
13 июл 2018
Аргентиналик афсонавий ҳужумчи Диего Марадона ЖЧ-2018 1/8 финалида турнирни тарк этган Аргентина терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

"Барча муаммоларни Мессига юклаш нотўғри. У гол уриши, узатма бериши, тўпни олиши керак, аммо бунақаси бўлмайди. Биз ҳақиқий жамоани яратишимиз керак. Ҳамма муаммо Мессида эмас, жамоа ўйин сифатида" - дейди Марадона.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 1/8 финалида Францияга мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola