

-Жароҳат безовта қилганлиги боис жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги илк машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Аммо ҳаммаси ортда қолди. Янги йилдан кейин раҳбарият билан учрашиб, шартнома борасида келишиб олдик.Бош мураббийимиз ҳам менга ишонч билдиришини маълум қилди. Шу боис янги шартномага имзо чекиб, жамоанинг Туркиядаги машғулотларига қўшилдим. Куни кеча Қозоғистоннинг “Қизилжар” жамоасига қарши майдонга тушдим, - дейди 32 ёшли футболчи.



