

“Биз фақат жамоанинг ривожланиш жараёнидан қониқишимиз мумкин, холос деб ўйлайман. Халқаро аренада ушбу йилни яхши ва гуруҳ босқичини етакчи сифатида якунлашга умид қиламиз”, — дейди Нойер.
Миллатлар Лигаси якунига 1 тур қолган бир вақтда Германия ўз гуруҳида 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Испания эса 8 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Испания—Германия учрашуви бугун тунда 00:45 да бошланади.



