Мануэл Фернандеш – Европа лигасидаги энг тез хет-трик муаллифи
29 сен 2017 01:41
Янгиликлар
Мануэл Фернандеш – Европа лигасидаги энг тез хет-трик муаллифи
“Локомотив” (Москва) ярим ҳимоячиси Мануэл Фернандеш Европа лигаси турнирида ўзига хос рекордни қайд этди.
Португалиялик футболчи 17 дақиқа “Злин” жамоаси дарвозасини уч бор аниқ нишонга олди. Ярим ҳимоячи 2-дақиқада пеналтини голга айлантирган бўлса, 6-дақиқада Эдернинг пасини дарвозага жойлади. 17-дақиқага келиб эса Миранчук бошлаган ҳужумни самарали якунлади. Шу тариқа у турнир тарихида энг тезкор хет-трик муаллифига айланди.
Бунгача энг тезкор хет-трик муаллифи сифатида ПАОК футболчиси Стефанос Атанасиадис (28 дақиқа) қайд этилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар