UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Мансур Саидов ва Шерзод Ҳакимов "Сўғдиёна"да Янгиликлар

Мансур Саидов ва Шерзод Ҳакимов "Сўғдиёна"да

Теглар :  Сўғдиёна
“Сўғдиёна” мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда. Жамоа Александр Мочинов бошчилигида икки маҳал машғулотларни олиб бормоқда.

Жамоа ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни давом эттирмоқда. Жамоа таркибига  “Нефтчи”  жамоасидаги ўйинлари билан яхши таниш бўлган Мансур Саидов ва Шерзод Хакимов ҳозирда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.


Шунингдек, ўз вақтида  Испаниянинг “Депортиво” жамоасида ҳаракат қилган ва Озарбайжон, Россия клубларида ҳам фаолият олиб борган, Россия ёшлар терма жамоасида тўп тепган Аркадий Галперен Александр Мочинов бошчилигидаги машғулотларда иштирок этмоқда. У ўтказилган икки  ўртоқлик учрашувида ҳам  асосий таркибда майдонга тушди. Галпереннинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул бўлса бўлажак мавсумда жиззахликлар сафида бошлаши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, йиғин давомида навбатдаги ўртоқлик учрашуви 1 фераль куни “Бухоро”га қарши ўтказилади. Баҳс соат 11:00 да “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади. 3 февралда эса "Сўғдиёна" "Бунёдкор" билан ўйнайди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика