Манжукич таклиф кутаётган жамоа номи маълум

Марио Германияга қайтиши мумкин.

Қайд этилишича, “Ювентус” аъзоси Марио Манжукич фақатгина “Бавария”га ўтишни хоҳламоқда. 33 ёшли футболчи бошқа таклифларга қиё ҳам боққани йўқ. Хорват вақтида “Бавария” сафида тўп сурган. Шу боисдан у МЮни эмас, балки мюнхенликларни танлаган. Айни дамда Мариога Қатар клублари ҳам даъвогар бўлиб турибди.


Манба: Tuttosport