Манчини Ван Персини "Интер"га таклиф қилмоқчи

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2014
"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин Ван Персини сотиб олмоқчи.
Манчини 2012 йил "Манчестер Сити"га бош мураббийлик қилаётган вақтда голландиялик ҳужумчига қизиққанди. Аммо Робин ўшанда Манчестернинг бошқа клубига кўчиб ўтганди. Яқинда Роберто "Интер"да иш бошлади ва Ван Персини ўз жамоасида кўрмоқчи.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, Манчини ҳужумчини ёзда сотиб олмоқчи. Робин агар Манчестер клуби билан шартномасининг охиригача шу клубда қолса қўшимча 10 миллион фунт олади, айнан шу ҳужумчининг Миланга ўтишига қаршилик қилиши мумкин.

"Қизил иблислар" 32 ёшли Робин мавсумни яхши ўтказса у билан келишувни узайтириши ҳам мумкин.

Ван Перси Луи Ван Гал келганидан сўнг атига учта гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru