Манчини: "ЖЧ-2026'да ғалаба қозонишни истаймиз, бу бизнинг мақсадимиз"

Оқил Абдубарноев
28 сен 2022
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ЖЧ-2026 ҳақида фикр билдирди.

Айтиш жоизки, Италия терма жамоаси Қатардаги навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. "Скуадра Адзурра" кетма-кет иккинчи мундиални ўтказиб юборади.

“Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун тўрт йил кутишимиз керак. Аммо биз Америка қитъасидаги мундиалга бориб, ғолиб бўлишни истаймиз, бу бизнинг мақсадимиз", - деди Манчини.

2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади. Бу финалда 48 та терма жамоа иштирок этадиган илк жаҳон чемпионати бўлади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Football Italia