

Мураббий жамоа сардори Жоржо Кьеллини кетганидан кейин бошланган авлодлар алмашинувига ишора қилади.
“Янги давр сентябрдан эмас, бугундан бошланади. Бу ҳозир таркибда бўлганлар келажакда ўйнамайди дегани эмас. Мақсадимиз ўзгармаган. Биз юқори формадаги футболчилар жамоада тўп тепишини истаймиз”, - деди Манчини матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Италия терма жамоаси Финалиссимеда Аргентина терма жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.



