"Манчестер Юнайтед"нинг биринчи рақамли нишони – Ҳарри Кейн
04 апр 2023 16:22
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"нинг биринчи рақамли нишони – Ҳарри Кейн
Ўтган ёзда “қизил иблислар” "Барселона" футболчиси Френки де Йонгни деярли бутун трансфер ойнасида давом этган музокаралардан сўнг қўлга киритишни уддасидан чиқа олмади. Шу сабабли АПЛ вакили Ҳарри Кейн учун кураш шундай узоқ муддатни талаб қилиши мумкинлигидан хавотирда.
Кейн "Тоттенхэм" билан амалдаги шартномасининг охирги йилига кириш арафасида. Бир қанча клублар "шпорлар"ни клубнинг энг яхши тўпурарини сақлаб қола оладими ёки акси бўлишини синаб кўрмоқчи.
"Юнайтед" келаси мавсумда катта эҳтимол билан Чемпионлар Лигасида иштирок этади. Бу ушбу келишувнинг амалга ошишига ёрдам бериши мумкин.
Агар Ҳарри Кейн ҳозирги жамоасида қолишга қарор қилса, манкунианлар "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен, "Бенфика" ўйинчиси Гонсалу Рамуш ёки "Брайтон" ёш форварди Эван Фергюсондан бирини жалб қилишга уриниб кўради.
Фикрлар