"Манчестер Юнайтед" "Вест Бромвич"даги тарбияланувчисини ортга қайтариши мумкин

Alisher
11 апр 2021
"Манчестер Юнайтед" "Вест Бромвич" дарвозабони Сэм Жонстонга қизиқмоқда.

"Қизил иблислар" 28 ёшли англиялик дарвозабон вариантини жамоадан Давид де Хеа ёки Дин Хендерсоннинг эҳтимолий кетиши сабаб кўриб чиқмоқда.

Жонстон жорий мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 57та тўп олиб чиқди ва 5та "қуруқ" ўйин ўтказди.

Дарвозабон "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади, у "Вест Бромвич"га 2018 йилнинг ёзида 7,35 миллион евро эвазига ўтганди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun