

"Манчестер Юнайтед"га ўтиш мен учун шараф. Ўтмишда жамоага қарши ўйнаганман ва бу ўйинлар фантастик ўтган. Энди менда машҳур қизил либос кийиш имконияти бор. Мен ушбу мавсумда Эрик тен Ҳаг қўл остидаги "Юнайтед"нинг муваффақиятга эришганини кўрдим ва жамоага мақсадларига эришишда ўз ҳиссамни қўшишни интизорлик билан кутаман", – деди нидерландиялик ҳужумчи.
30 ёшли Вегорст мавсумнинг биринчи қисмини "Бешиктош"да ижарада ўтказди ва 18 та ўйинда 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Туркия клуби келишувни бузгани учун 2,8 млн евро олган.



