

Журналист Флориан Плеттенбергнинг айтишига кўра, дортмундликлар "Манчестер Юнайтед" билан деярли келишувга эришган. Томонлар кичик деталларни келишишса бўлгани. Жараён яқин вақтларда якунланиши кутилмоқда.
Санчо мавсум якунига қадар собиқ жамоаси таркибида ўйнайди. У 2021 йилга қадар Дортмунд жамоаси таркибида ҳаракат қилганди.



