

27 ёшли ҳужумчини “Вест Хэм” сотиб олиш учун жиддий ҳаракатини бошламоқда. Лондон жамоаси ҳужумчи учун курашда МЮни ортда қолдиришни режа қилган. Ўз навбатида немис клуби ким кўпроқ пул таклиф қилса Серу Гирассини ўша клубга сотишини маълум қилди.
Маълумот учун, Серу Гирасси 2022 йилдан бери немис жамоасида ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсум 15 та учрашувда майдонга тушди ва 18 та гол уришга эришди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.



