"Манчестер Юнайтед" Швайнштайгер билан шартномани бекор қилиш учун музокараларни бошлади

Aslanov Jasurbek
23 сен 2016
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгерни жамоада ушлаб ўтирмоқчи эмас.

"Қизил иблислар" раҳбарияти Швайнштайгер билан шартномани бекор қилиш борасида музокараларни бошлади. Немис футболчисининг клубдаги ҳафталик маоши 150 минг фунт ва у жамоа билан хайрлашиш учун клубдан маошининг бир қисмини сўраяпти. Швайнштайгер сўраётган маблағ 13,8 млн. фунтга тенг, аммо клуб Бастианга бунча тўламоқчи эмас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/SquawkaNews