"Манчестер Юнайтед" ўз таркибини "Хоффенхайм" ярим ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи

Alisher
28 янв 2021
"Хоффенхайм" ярим ҳимоячиси Кристоф Баумгартнер фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

21 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt ўйинчини 18 миллион еврога баҳолаган.

Баумгартнер жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада 20 турдан сўнг 40 очко тўплади ва жадвалнинг иккинчи ўрнида бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun