

Агар йил давомида жамоадан Давид Де Хеа ва Дин Хендерсон кетса, МЮ футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради.
Дин Хендерсоннинг кетиш эҳтимоли МЮ бош мураббийи Оле Гуннар Сульшернинг испаниялик дарвозабонга биринчи рақам сифатида қараши билан боғлиқдир.
Мерет жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушди. Футболчининг неаполликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июль ойига қадар мўлжалланган.



