"Манчестер Юнайтед" "Лестер" ҳимоячисига қизиқиб қолди

29 дек 2019, 10:12
"Лестер" ҳимоячиси Рикарду Перейра қишки трансфер мавсумида ўз жамоасинини ўзгартириши мумкин.

"Daily Star" нашри хабарига кўра, португалиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Перейра АПЛнинг жорий мавсумида 19 ўйинда майдонга тушиб, 2 голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Рикарду 2018 йилдан буён "тулкилар" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.


Манба: Daily Star