

Манкунианликлар футболчини январда "Тоттенхэм"га қайтариб юбориш бандини ишга туширди. Шу орқали Серхио Регилон Лондонга қайтиб кетади. Ушбу мавсумда испаниялик ҳимоячи барча турнирларда МЮ таркибида 12 ўйинда майдонга тушди.
Олдинроқ унинг хизматларига "Боруссия" Д томонидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.



