"Манчестер Юнайтед" эгалари клубни астрономик суммага сотишга тайёр

Sherzod Nurmatov
14 окт 2022
"Манчестер Юнайтед" хўжайинлари Жоэл ва Аврам Глейзер (суратда) жамоани сотишга шай.

Манбага кўра, америкалик ишбилармонлар Англия клуби учун 10 миллиард доллардан кўпроқ пул талаб қилишмоқда. Агар бундай таклиф тушмаса, Глейзерлар клубга эгалик қилишда давом этишади.

Глейзерлар 2005 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"га эгалик қилади. Бу давр мобайнида клуб 5 марта Англия чемпионлигига эришди, бир марта Англия Кубогини қўлга киритди, тўрт марта Лига Кубогини олди, олти марта Англия Суперкубогини ютди, шунингдек, бир марта Чемпионлар Лигаси ва бир марта Европа Лигасида зафар қучди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Star