"Манчестер Юнайтед" Дин Хендерсоннинг ўрнига бошқа номзод топиб қўйди

Mirjalol Normatov
22 июн 2022
"Уотфорд" посбони Даниэль Бахманн "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Айни дамда клублар футболчининг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда. "Уотфорд" эса посбонини сотишни истамоқда.

"Юнайтед" эса айни дамда захира посбони излаяпти. Сабаби яқин вақтлар ичида Дин Хендерсон "Ноттингем Форест" жамоасига ўтиб кетади ва иккинчи посбон масаласи очиқ қолади.

Якунланган мавсумда австриялик посбон АПЛнинг 12 ўйинида қатнашиб, 28 гол ўтказиб юборди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal