"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Холандни кузатмоқда

Alisher
13 фев 2021, 10:37
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Эрлинг Холанд ҳақида гапирди.

"Мен уни кузатмоқдаман. Биз 18 ой давомида бирга бўлганмиз. У "Боруссия"да ажойиб натижалар кўрсатмоқда. Кўрамиз, бу нима билан якунланар экан. У барчасини уддалаётгани зўр.

Биз энг кучли жамоа, у эса энг кучли ўйинчи бўлишни хоҳлайди. У якунда қаерда ўйнашни айтишни хоҳламайман. Унинг ўзи қарор қабул қилиши керак", - дейди Сульшер.

Холанд жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: VG