"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" ярим ҳимоячисини кузатмоқда. Скаутлар "Спортинг"га қарши ўйинни стадиондан томоша қилган
15 ноя 2023 13:50
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" ярим ҳимоячисини кузатмоқда. Скаутлар "Спортинг"га қарши ўйинни стадиондан томоша қилган
"Манчестер Юнайтед" скаутлари Португалия чемпионатининг "Бенфика" - "Спортинг" учрашувига (2:1) ташриф буюришди.
Уларнинг мақсади "бургутлар" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоау Невешни кузатиш эди. 19 ёшли хавбек ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди ва гол уриб, сариқ карточка олди.
Фабрицио Романонинг хабарига кўра, манчестерликлар скаут бўлими Невешни кузатишда давом этади. Эҳтимолий трансфер масаласи директорлар кенгашида муҳокама қилиниб, якуний қарор қабул қилинади.
"Бенфика" тарбияланувчиси бўлган Невешнинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бу мавсум хавбек барча мусобақаларни инобатга олсак, 18 учрашувда майдонга тушди ва 1 тадан гол ва ассист қайд этди. Шунингдек, 4 бор сариқ карточкага лойиқ кўрилди. "Transfermarkt" портали португалияликни 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар