

35 ёшли футболчи "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади ва у ёзда клубга қайтади. Манчестерликлар сўнгги ҳафталарда Хитон билан музокаралар олиб боришди ва келишувга эришишди.
Қайд этиш керакки, дарвозабон "Манчестер Юнайтед"га эркин агент мақомида ўтади.
Қизиғи, Хитон ҳали фаолияти давомида "Манчестер Юнайтед"да ўйин ўтказмаган.



