

Бу ҳақда манкунианларнинг собиқ раиси Мартин Эдвардс айтиб берди.
"Зидан ва Эрик бир позицияда ўйнар эди ва Фергюсон Зидан чақирилса, Эрик хафа бўлишини ҳис қилган. Ортга қараб афсусланаман, чунки Кантона бир йилдан сўнг фаолиятини якунлади, Зидан эса ёшроқ эди ва ўйнашда давом этарди" - дейди Эдвардс.
1996 йилда Зинедин Зидан "Ювентус"га ўтади, 5 йилдан сўнг "Реал" уни ўз сафига қўшиб олади.



